Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Венсан Компани жамоадан кетиш нияти йўқлигини айтди.
“Саломатлигимда менга кўплаб, таклиф келар эди. Аммо ҳозир унинг акси бўляпти. Агарда яхши жисмоний ҳолатда бўлсам, “Сити”да қоламан.
Бўлмаса, кетишдан бошқа чорам йўқ. Лекин, бошқа жамоа либосини кийишни тасаввур ҳам қила олмайман”, - дейди Венсан.
Маълумот учун, белгиялик футболчи “шаҳарликлар” сафида 2008 йилдан бери фаолият олиб бормоқда ва шу кунгача 300та ўйинда майдонга тушди.