“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Базель”га қарши учрашув олдидан жамоасининг мусобақадаги мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз рақибни ўз услубимизга ўргатишга ҳаракат қиляпмиз, жамоага келганимдан сўнг айнан ушбу услуб барчага ёқишни бошлади.
ЕЧЛдаги жамоалар даражаси юқори ҳисобланади. Умид қиламанки, ўйин услубмиз ҳисобига кейинги босқичга йўл оламиз.
Мусобақа ғолибига айланиш? Билмадим, йигитларга бўлган ишончим юқори ва улар буни яхши тушунишади. Бизнинг вазифамиз ўтган йилгидан юқорироқ, яъни чорак финалга етиб бориш.
“Базель” ЕЧЛда беш нафар ҳимоя вакиллари билан ҳаракатланмоқда. Улар гуруҳ босқичида бир қатор яхши ўйинларни ўтказишган. “Базель” кучли ҳимоячилардан ташкил топган ва қарши ҳужумларда рақибни тезкорлик билан жазолайдиган жамоа ҳисобланади.
Футболчиларимга “Базель” билан ўйин қийин бўлишини тушунтирдим, айниқса биз бугун сафарда ўйнаймиз. Лекин “Ман Сити” футболчилари ўзига ишонади ва айнан шу сабаб эвазига бугун яхши ўйин кўрсатишимизга ишонаман”, – деди Гвардиола.