“Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин “Тоттенхэм”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида иккита гол урди.
Аргентиналик форварднинг дубль муаллифига айланиши учун атиги 8 дақиқа-ю 7 сония етарли бўлди.
Гап шундаки, мазкур дубль ЕЧЛ мусобақасидаги энг тезкори бўлиб, авалги рекорд “Интер” собиқ ҳужумчиси Хулио Крусга тегишли эди. Крус 2006-2007 йил мавсумида “Спартак” дарвозасига 8 дақиқа-ю 30 сонияда иккита гол уришга муваффақ бўлган.