ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен учун “Бернабеу” стадиони, 1/8 финалда дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнаш шараф ҳисобланади. Лекин айнан шу стадионда нималарга қодир эканлимигизни кўрсатишимиз керак. Ҳар кун, ҳар бир ўйиндан сўнг мақсадимиз сари яқинлашиб боряпмиз. Буни эртага ҳам амалда оширишга ҳаракат қиламиз.
Неймар ўзига бўлаётган босимларни яхшилик билан енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. У фақат майдонда ўзини кўрсатади. Очиғи Неймар “ПСЖ”да порламоқда.
Ўтган йил “Барселона” билан икки марта ўйнадик, балки иккинчиси бу бизнинг тарихдаги энг ёмони бўлгандир.
Яна шу ҳолатга тушиб қолмаслик учун бор кучимизни майдонда сарфлашга ҳаракат қиламиз. Албатта, биринчи ўринда эртага қандай ўйнаш ҳақида ўйлаш керак, ахир биз “Реал” майдонида ҳаракат қиламиз”, — деди Маркиньос.