“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн “Ювентус”га қарши ўйин (2:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз 0:2 ҳисобида ортда бораётган бир пайт енгилганимизни тан олишимиз ҳам мумкин эди, аммо характер кўрсатдик.
Бугунги ўйин ажойиб ва курашларга бой ўтди, “Уэмбли” сафарда дуранг ва иккита гол билан қайтмоқдамиз. Ажойиб натижа, тўғрими?.
Гол уришимдан олдин менда яна бир гол учун вазият бўлганди. Лекин кейинги имкониятимни кутдим. Деле Алли жуда ҳам яхши узатмани амалга оширди ва мен уни уялтириб қўймади. Айнан шу гол бизни яна ўйинга қайтарди”, – деди Кейн.