"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўз твиттери орқали жамоасини ЕЧЛ нимчорак финалининг биринчи учрашувида "Базель" устидан қозонган ҳалабаси (4:0) билан табриклади.
"Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида яхши қадам ташладик. Шундай давом этишимиз керак. Илкай Гундўғонни дубл билан табриклайман. Олға, "Сити"!", - деб ёзади Агуэро.
Гўндўғоннинг дублидан ташқари Агуэро ва Бернардо Силванинг голлар ҳисобнинг 4:0 бўлишига олиб келди. Жавоб учрашуви 7 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.