Шу йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий элчиси Виктория Лопирева Аргентина ва Месси ҳақида фикр билдирди.
“Менинг исмим Виктория Лопирева. Мен Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий элчисиман. Россия ҳам мазкур турнирнинг гуруҳ босқичида қатнашаётганидан хурсандман. Биз Аргентина термасининг келишини интизорлик билан кутяпмиз. Шахсан мен Аргентина футбол ассоциацияси президенти билан учрашишни хоҳлайман.
Шунингдек, менинг Мессига гапим бор: Лео, Россияда мухлисларинг жуда кўп. Биз сени кутяпмиз ва сенга омад тилаймиз”, деди Лопирева.