"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 1/8 финалида "Реал"га қарши биринчи учрашувида (1:3) 15 та алдаб ўтиш ҳаракатини амалга оширди, улардан 9 таси омадли чиқди.
Бразилиялик футболчи бу борада ЕЧЛнинг бу мавсумида рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирмоқда - 111 марта алдаб ўтиш (ҳар 90 дақиқада ўртача 15,1та).
Иккинчи ўринда - "Порту" яримҳимоячиси Ёсин Браимий (70 - 10,9), учинчи - "Рома" яримҳимоячиси Диего Перотти (62 - 12,5).