“Реал” “Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдга қизиқиб қолди.
“Mirror” нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” Алдервейрелд орқали ҳимояни кучайтирмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам Англиядан кетиши мумкин, у сўнгги пайтларда “Тоттенхэм”даги ҳолатидан норози бўлмоқда.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. Агар футболчи шартномасини узайтирмаса, “шпорлар” уни 25 млн фунтга сотиши мумкин.