Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Сурхон”ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” Тошкентдаги ўқув машғулот йиғинида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Спарринг рақиб сифатида “Сурхон” жамоаси танланди.

Мураббийлар штаби асосан жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Андрей Сидоров, Дилмурод Каримов, Иззатилла Абдуллаевлар гол киритиш учун қўлай вазиятлардан фойдалана олмади. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим анча қизиқарли ва юқори темпда ўтди. Мураббийлар штаби  ўйинни кучайтириш шунингдек,  жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди.

Иккинчи бўлимда ҳам “Сурхон” дарвозаси олдида бир қатор ҳавфли вазиятлар юзага келди. Дастлаб Шохруз Норхонов  яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Кўп ўтмай “Сурхон” дарвозасига иккинчи  гол ҳам киритилди. Ўйинда Шохруз Норхонов “Сўғдиёна” сафида дубльга эришди ва у ўйиннинг ҳақиқий қахрамонига айланди. Баҳснинг  сўнгги дақиқаларида  ҳимоячи Азамат Исроилов ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди. 3:0. Шу тариқа жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

“Сўғдиёна”-“Сурхон” 3:0

Голлар: Шохруз Норхонов 2 та, Азамат Исроилов

«СЎҒДИЁНА»: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Одилов, Сардор Қулматов, Жасурхўжа Исмоилов, Андрей Сидоров, Иззатилла Абдуллаев, Орифхўжа Абдуҳолиқов, Ахрор Умархўжаев, Дилмурод Каримов, Миркомил Локаев, Ислом Шарипов.

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Шоҳруҳ Ҳолматов, Фарҳод Мираҳматов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров, Дониёр Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Сардор Азимов, Азамат Исроилов.

«СУРХОН»: Руслан Матниёзов, Нажмиддин Нормуродов, Иброҳим Абдуллаев, Убайдилло Холиқулов, Нодир Йўлдошев, Сирожиддин Қўзиев, Достон  Ҳайдаров, Низом Норов, Нуриддин  Ҳасанов, Дилшод Ҳушбаков, Тимур Усмонов.

Захирада: Азамат Аҳмедов, Тимур Кагиров, Абдурасул Комилов,Сарвар Холматов,  Алишер Мирзаев, Аббос Пўлатов , Ориф Абдуғаниев, Элбек Равшанов.

Жаҳонгир Абдумўминов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборди.

Навбатдаги назорат учрашуви 17 февраль куни “Металлург” га қарши бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 15.02.2018.
Ўқилди: 2203 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик