Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду томонидан “ПСЖ”га қарши ўйинда амалга оширилган пенальтида футбол қоидали бузилган бўлиши мумкин.
BT Sport нашри мутахассислари Гари Линекер ва Рио Фердинандлар ўйиндан кейин Роналду пенальтини амалга ошираётган вақтда қоидани бузгани ҳақида айтиб ўтишди.
Уларнинг фикрларига кўра, Роналду чап оёғи билан майдонни бироз ковлаган ва тўпни ҳавода маълум муддат туришини таминлаган.
Натижада португалиялик футболчи тўпни ўзига тўғирлаб олгандан кейин ҳаволатиб зарба йўллаган. Бундай вазиятда зарба қайтадан амалга оширилиши керак бўлади.
“Унинг бундай ишларига машғулотларда гувоҳ бўлганман. Лекин Роналду бу ишни “ПСЖ” билан ўйинда аниқ амалга оширди дея олмайман. Роналду “МЮ” машғулотларида шундай зарбалар беришни ўйлаб топганди. Бу шунчаки тентаклик”, – деди Фердинанд.
“Агар Роналду буни билиб туриб амалга оширган бўлса, ишонинг у ўзгача инсон”, – дея воқеани шарҳлайди Гарри Линекер.