Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Зидан: «Иродали жамоа эканимизни яна бир марта намойиш қилдик»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания Ла лигаси доирасида бўлиб ўтган «Бетис»га қарши ўйин (5:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Рақибимиз кучли жамоа эди ва бу ерда ўйнаш оғир. Ўйинни жуда яхши бошладик, лекин кейин ўз ўйинимизни йўқотдик. Бундай пайтда ўзимизни яхши ҳис қилмаймиз.

Иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнадик, кўп ҳужум қилдик. Футболчиларимизнинг маҳорати ҳар қандай рақибга муаммо яратади. Иккинчи бўлим қизиқарли кечди. Асенсио ва Васкеснинг ўйинига муносиб баҳо бериш керак.

Иродали ғалаба шуни англатадики, бизда характер бор ва ўйинни ўзгартира олиш қобилиятига эгамиз. Барчасини биргаликда қилсак, натижа бўлади, рақибга қийин бўлади. Иккинчи бўлимда шундай бўлди. Энди чоршанба куни бўладиган навбатдаги ўйин («Леганес» билан) олдидан бироз дам оламиз. Кейин ҳаракатланишда давом этамиз.

Бугунги ўйин даҳшатли бўлди, ҳисобда қувлашмачоқ ўйнадик. Бу эса менга ёқди. Биз ҳақиқатан ҳам ўйнадик. «Бетис» ажойиб футбол намойиш қилди, сўнгги ярим соатда устунликка эришди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан кейин ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим.

Васкес ва Асенсио ўйнаган пайтда, улар кўпроқ қора ишларни бажаришади. Улар буни жуда яхши эплашяпти. Рақиб бизга муаммо яратиши мумкинлигини улар яхши билишади. Улар бугун жуда муҳим ишни амалга оширишди», – деди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:22, 19.02.2018.
Ўқилди: 4822 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.