Германия чемпионати 23-тури доирасида ўтказилган “Айнтрахт” ва “Лейпциг” ўртасидаги ўйинда мухлислар жанжал кўтаришди. Улар майдонга теннис коптокчалари ва ҳожатхона қоғозларини улоқтиришган. Натижада иккинчи бўлимнинг бошланиши майдонни ортиқча буюмлардан тозалаш керак бўлганлиги учун бироз чўзилди.
Хабарларга кўра, мухлислар ўйиннинг душанба куни ўтказилганидан норози бўлишган.