“Бухоро жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб боргани барчага маълум. Бугундан Тошкентдаги йиғинлар ўз ниҳоясига етди ва "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев футболчиларга 3 кунлик қисқа таътил берди.
Таътилдан сўнг, 23 февраль санасида “Бухоро” ўз қароргоҳида йиғилади ҳамда янги мавсумнинг илк учрашувига “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсга тайёргарликни бошлайди.
“Бухоро” ПФК матбуот хизмати