Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Родолфа Аррауабаррена: «Таркибимиздаги йўқотишлар мағлубиятимизга сабаб бўлди»

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 2-тур доирасидан ўрин олган  “Насаф” – “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена иштирок эти.

Родолфа Аррауабаррена: - Аввалом бор "Насаф" жамоасини ҳақли ва ишончли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ўйин давомида катта устунлик билан ҳаракат қилди. Таркибимиздаги йўқотишлар ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди. Айниқса биринчи бўлимда ҳужумчимиз Койони мажбуран алмаштирганимиздан сўнг ўйинимизни сусайтиириб юбордик. Бу ҳолат ўйинга тузган режамизни ҳам ўзгартириб юборди.

Режаларимиз ҳақида? Бизни ички чемпионатимизда ҳам муҳим ва оғир ўйинлар кутиб турибди. Етакчилардан ортда қолаяпмиз. Бу бизни анча ўйлантириб қўйган. Уларга етиб олишимиз учун катта куч сарфлашга мажбурмиз.

Гуруҳдаги имкониятимизга “Ал Садд” – “Персеполис” учрашувидан кейин баҳо беришим мумкин. Ҳозир бир нарса дейишга ожизман.

“Насаф”нинг бугунги учрашувда биронта ўйинчисини эмас, балки бутун жамоани яхши деб кўрсатган бўлар эдим. Рақибимиз жуда тажовузкор ва чиройли ўйин намойиш этди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:58, 20.02.2018.
Ўқилди: 4566 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик