Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас “Барселона”га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Иньестабугун“Стэмфорд Бриж”да шунчаки саёҳат қилиб юришидан шубҳаланяпман.
Бир неча кун олдин Пике ва Месси гаплашгандим, лекин ўйин яқин қолгани сари барча мулоқотларни тўхтатиб турамиз.
Ўтга мавсумдан бери Конте услубига анча мос келмоқдаман. Ҳозир асосий таркиб футболчисиман ва шундан бахтлиман”, – деди Фабрегас.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста 2009 йил драматик ўтган ўйинда “Челси” дарвозасига ҳал қилувчи голни урган. 1/2 финал босқичидан ўрин олган учрашувни ҳакам Том-Хеннинг Эвребе бошқарганди.