Ўйин якунларига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Насаф” устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этиб ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рўзиқул Бердиев: - Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. ОЧЛда ғалабалар осонликча қўлга киритилмайди. Бугун йигитлар жуда машаққатли ишни бажаришди. Бугун рақибга ўйин бўйича ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Уларни биргина дарвоза томон тепган зарбасини инобатга олмасак, бошқа вазият ярата олишмади.
Сайдулло Раҳматов жамоамиз ўйинчиси ҳисобланади, жамоамиздаги рақобат уни камроқ ўйинга тушишига сабаб бўлаётган эди. Биз унга ишонишда давом этамиз.
Биз агар бугунгидек ўйин кўрсатсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Аммо ҳали камчиликлардан фориғ эмасмиз, мавсум энди бошланаяпти, камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.
Тез кунда Суперлига ўйинлари старт олади. Биринчи турда бизни "Нефтчи"га қарши жиддий баҳс кутмоқда. Кейин эса орадан тўрт кун ўтиб "Ал Садд"га қарши муҳим беллашув бўлади. Жорий мавсум жамоамиз учун ниҳоятда оғир. "Нефтчи" билан ўйин ҳам қийин бўлади. Биз меҳмонда ўйнаймиз. Чемпионатдаги дастлабки ўйин ҳамиша осон кечмайди.
Таркибимизда янада кўпроқ футболчилар бўлса, ёмон бўлмасди. Биз Муборакнинг “Машъал” жамоасидан айрим ўйинчиларни таркибимизга жалб этмоқчи бўлдик, ҳаттоки сотиб олишга ҳам тайёр эдик. Начора, “Машъал” ўз футболчиларини бизга беришни ҳоҳламади. Аммо бизда иқтидорли ёш футболчилар кўп, биз ички имкониятимиздан фойдаланишда давом этамиз,” – деди Бердиев.