“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Челси”га қарши ўйинда жуда ёмон натижа қайд этди.
Аргентиналик футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига бор-йўғи битта зарба йўллади. Бу Месси учун энг ёмон кўрсаткичдир. Шу пайтга қадар у Ла Лигада битта ўйинда ўртача 5,6 марта, ЕЧЛда эса 5,7 марта зарба берганди.
Таъкидлаш керакки, Мессининг ана шу ягона зарбаси голга айланди ва “Барселона”ни мағлубиятдан асраб қолди.