Португалия чемпионатида “Порту” ва “Эшторил” баҳсида бош ҳакам қўпол хатога йўл қўйди.
“Аждарлар” ҳисобни тенглаштиришганида бош ҳакам голни инобатга олди, ваҳоланки, бу вазиятда бирйўла учта футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда турганди. Қизиғи, ҳакам “Эшторил” футболчиларининг эътирозларини инобатга олмасдан, қарорида шунчалик қатъий туриб олдики, видеотакрорлардан ҳам фойдаланишни истамади.