Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Европа лигаси. Нимчорак финал босқичи қуръаси ҳақида барча нарса

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси мусобақасида 1/16 финал босқичи ортда қолди. Бугун нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа ҳақида барча маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Иштирокчи жамоалар
ЦСКА, «Локомотив», «Зенит» (барчаси — Россия), «Лацио», «Милан» (иккиси — Италия), «Арсенал» (Англия), «Боруссия» Дортмунд, «РБ Лейпциг» (иккиси — Германия), «Атлетик», «Атлетико» (иккиси — Испания), «Марсель», «Лион» (иккиси — Франция), «Динамо» Киев (Украина), «Ред Булл» (Австрия), «Виктория Пльзень» (Чехия) , «Спортинг» (Португалия).

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими бугун, 23 февраль куни УЕФАнинг штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақт билан 17:00да бошланади.

Қуръа механизми қандай?
Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Барча 16та жамоа битта саватчага солинади ҳамда кетма-кет тортилади. Биринчи тортилган жамоа дастлабки ўйинни ўз уйида иккинчи тортилган жамоага қарши ўтказади. УЕФА ижроқўми қарорига кўра, Россия ва Украина жамоалари ўзаро тўқнаш келмайди.

Қаерда томоша қилиш мумкин?
Маросимни FUTBOL TV, Матч ТВ, Матч Футбол-1 телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Ўйинлар қачон ўтказилади
Нимчорак финал босқичи ўйинлари 8 ва 15 март кунларига режалаштирилган. Ўйинлар Тошкент вақти билан 23:00 ва 01:05га белгиланган. Аниқ тақвим қуръа маросимидан маълум бўлади.

Кейинги босқич ўйинлари ва қуръалар вақти

16.03.18: чорак финалга қуръа ташлаш маросими
05.04.18: чорак финал дастлабки ўйинлар
12.04.18: чорак финал жавоб ўйинлари
13.04.18: ярим финалга қуръа ташлаш маросими
26.04.18: ярим финал дастлабки ўйинлар
03.05.18: ярим финал жавоб ўйинлари
16.05.18: финал ("Стад-де-Лион")

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:15, 23.02.2018.
Ўқилди: 7320 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.