Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Пхёнчан-2018: Хоккейда сенсация! Олимпиада тарихида ҳеч қачон кузатилмаган натижа қайд этилади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Пхёнчан шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларининг энг оммавий спорт турларидан бири саналган хоккей бўйича ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг энг шов-шувли натижаси шу турга келиб қайд этилди. Сўнгги учта олимпиада чемпиони бўлган Канада терма жамоаси бу босқичга келиб, кутилмаганда, Германия терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди — 3:4. Миллий хоккей лигаси (NHL) вакилларисиз тузилган аралаш таркибдаги Канада энди фақатгина 3-ўрин учун курашадиган бўлди.

Иккинчи ярим финалда Россиялик олимпиячи атлетлар Чехия терма жамоасини мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди. Эндиликда россияликлар финалда Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача бу икки терма жамоа ҳеч қачон олимпиадаларда олтин медални қўлга киритмаган. Россия 1998 йилдан буён илк марта финалга чиққан бўлса, Германия учун бу мутлақо биринчи финал бўлади.

Финал учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Олимпиада-2018
Хоккей. 1/2 финал
Канада – Германия – 3:4 (0:1, 1:3, 2:0)
Чехия – Россиялик олимпиячи атлетлар – 0:3 (0:0, 0:2, 0:1)

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:35, 23.02.2018.
Ўқилди: 11703 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.