Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Дзюдочиларимиз Германиядаги «катта дубулға»да иштирок этишмоқда

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли "катта дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар қилгандик. Кеча икки нафар ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Достонжон Ҳолиқулов мусобақада ўз омадини синаб кўрди.

-60кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўрозбоев илк жангида словениялик Давид Штаркелни мағлубиятга учратди. Аммо, иккинчи даврада озарбайжонлик Вулгар Ширинлига қарши гиламга чиққан ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди.

-66кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достонжон Ҳолиқулов эса илк жангидаёқ украиналик Георги Зантараияга ютқазди.

Бугун -73кг вазнда баҳслар ўтказилади. Жангларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғиёсжон Бобоев ҳам иштирок этади. Ҳамюртимиз баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Бобоев илк жангида Ишен Аманов (Қирғизистон) ҳамда Дмитрис Федосейенковс (Латвия) тўқнашуви ғолибига қарши кураш олиб боради.

Ҳамюртимизга бугунги жангларда омад тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:47, 24.02.2018.
Ўқилди: 3243 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.