Англия чемпионатининг 28-тури доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Эмре Жан, Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино ва Садьо Мане томонидан киритилган голларга меҳмонлар фақат бир марта жавоб қайтара олишди.
Ушбу ғалабадан кейин мерсисайдликлар очколар бўйича "Манчестер Юнайтед"дан ўтиб кетиб, вақтинчалик бўлса-да 2-ўринга кўтирилиб олишди.
АПЛ, 28-тур
Ливерпуль – Вест Хэм 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 29 Эмре Жан, 2:0 – 51 Салах, 3:0 – 57 Фирмино, 3:1 – 59 Антонио, 4:1 – 77 Мане.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Лаллана, 82), Окслейд-Чемберлен, Салах (Соланке, 87), Милнер, Мане (Морено, 87), Эмре Жан.
Вест Хэм – Адриан, Огбонна, Крессуэлл, Эвра, Коллинз, Нобл, Жоау Мариу (Райс, 83), Лансини (Антонио, 58), Куяте, Арнаутович (Эрнандес, 83), Сабалета.
Огоҳлантиришлар: Коллинз (43), Куяте (47).