Кириш Регистрация

Пхёнчхан-2018. Россиялик хоккейчилар олимпиада чемпионига айланишди

Баҳо:
+1 | -

Қишки олимпия ўйинларида хоккей бўйича эркаклар ўртасида мусобақа якунига етди. Россия олимпиячи атлетлар ва Германия терма жамоаси ўртасидаги ўйин мухлисларни катта ҳаяжонда ушлаб турди.

Биринчи бўлим сўнгида руслар ўз имкониятларидан фойдаланиб ҳисобни очишди. Иккинчи таймда ҳам устунлик россияликлар томонида бўлганига қарамай, немислар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди: ён томондан берилган зарба натижасида шайба россиялик даврозабон Кошечкиннинг қўлидан тўрга бориб тушди.

Учинчи бўлим ҳақиқий финалга хос бўлди. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Гусевнинг зарбасидан кейин шайба Германия терма жамоаси посбони бош кийими (шлем)га тегиб, дарвозадан ўрин олди. Германия терма жамоаси ҳисобни тенглаштириши учун атиги 10 сония етарли бўлди — 2:2.

Ушбу голдан руҳланган германияликлар ўйин тугашига 3 дақиқадан бироз кўпроқ вақт қолганида ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Боз устига, баҳс якунланишига 2 дақиқаю 11 сония қолганида россиялик Калинин 2 дақиқага майдондан четлатилди. Сўнгги дақиқаларда Россия дарвозабон ўрнига ўйинчини майдонга туширди ва 55 сония қолганида ҳисобни тенглаштирди — 3:3!

Овер-тайм белгиланди. Қоидага кўра, унда жамоалар бир киши кам бўлиб — 5га 5 ўйнай бошлашди. Қўшимча бўлимнинг ярми ортда қолганида Патрик Раймер қўпол хатога йўл қўйди. К клюшкасини баланд кўтариб, рақиб хоккейчисининг юзига уриб юборди. Икки дақиқалик четлатиш Германияга қимматга тушди. Кирилл Капризов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Россиялик олимпиячи атлетларга олтин медални тақдим этди.

Пхёнчхан-2018. Хоккей, финал
РОССИЯЛИК ОЛИМПИЯЧИ АТЛЕТЛАР - ГЕРМАНИЯ - 4:3
Голлар: 1:0 Войнов (19:59), 1:1 – Шютц (29:32), 2:1 – Гусев (53:21), 2:2 – Мюллер (53:31), 2:3 – Кагун (56:44), 3:3 Гусев (59:04), 4:3 – Капризов (69:40)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:52, 25.02.2018.
Ўқилди: 6498 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.