“ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг қачон сафга қайтишини айтди.
“Неймар камида 6-8 ҳафта майдонга туша олмайди. “ПСЖ” буни билади, фақат тан олишни истамаяпти. Неймар операция бўладими, бўлмайдими, бунинг фарқи йўқ, барибир, камида 6 ҳафта ўйнай олмайди”, деди Неймарнинг отаси.