Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Насаф»: Ёшларимиз лигани ғалаба билан бошлашди

Баҳо:
+ | -

Бугун ёшларимиз лиганинг 1-тур учрашувини Фарғонада “Нефтчи” ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди.

“Нефтчи” ёшлари учрашувни фаоллик билан бошлашди. Улар дастлабки дақиқаданоқ дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олишди. Аммо бу вазиятда ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилишди.

Бунга жавобан, ёшларимизнинг ташкил этган тезкор қарши ҳужуми, гол билан якунланди. Шерзод Темиров 3-дақиқадаёқ гол уриб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Учрашувда ҳисоб очилгач, майдон эгалари яна фаоллашишди. Улар кетма-кет ташкил этган ҳужумлари орқали, 25-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди – 1:1. Голга  Отабек Ахмаджонов муаллиф бўлди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам жуда қизиқарли бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Аммо бу ҳужумлар самара бермади. Яъни ўйин охиригача 1:1 ҳисоби сақланиб турди.

Ўйиннинг 85-дақиқасида Худоёрхон Сагдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо футболчимиз бу имкониятдан фойдалана олмади. Учрашувга қўшиб берилган дақиқалар бошланганда, майдонда ташаббусни қўлга олган жамоамиз ўз мақсадига эришди. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини Акмал Мозговой гол билан якунлади – 1:2.

Учрашув ана ҳисобда ниҳоясига етди.

Шундай қилиб, ёшларимиз лигани ғалаба билан бошлашди ва ўз ҳисобларига дастлабки уч очкони ёздириб қўйишди.

Ёшлримиз 2-тур учрашувини ўз майдонида “Бухоро” ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув 8 март куни бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси. 1-тур

“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (1:1)

28.02.2018. Қиргули стадиони. 15:30да

Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Равшан Кападзе (Фарғона), Шохруҳбек Аъзамов (Фарғона), Санжар Рахмонов (Фарғона)

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

Голлар: Отабек Ахмаджонов, 25’ – 1:1  -  Шерзод Темиров, 3’-0:1, Акмал Мозговой, 90+1’-1:2

“Нефтчи”: 21.Фаррух Турдалиев (1.Абдумавлон Абдужамилов 46), 2.Жамшид Қобулов, 3.Миржамол Неъматов, 5.Шодиёр Хожиматов, 6.Аброрбек Исмоилов, 7.Исломбек Каримов (с), 8.Рустам Солижонов (18.Жамшидбек Турақулов 54), 9.Хамидулло Абдухамидов (19.Оллоёр Солижонов 89), 11.Хуршидбек Асқаралиев (24.Улуғбек Исмоилжонов 54), 17.Отабек Ахмаджонов, 22.Асилбек Ғойибжонов.

Захира: 14.Абдуллоҳ Ҳайдаров, 27.Раҳмонберди Маматкаримов, 33.Авазбек Улмасалиев.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов (с), 5.Шерзод Насруллаев, 6.Акмал Мозговой, 7.Жаҳонгир Қурбонбоев, 10.Худоёрхон Сагдуллаев, 16.Наврўзжон Изатиллаев, 28.Сардор Садуллаев, 34.Самандар Шукруллаев, 45.Шерзод Темиров (38.Сардор Тўраев 90+4), 96.Дадажон Маматқулов (22.Маъруф Жумаев 46).

Захира: 65.Машҳур Муҳаммаджонов, 14.Шоҳмалик Комилов,   32.Жасур Жумаев.

Огоҳлантириш: Жамшид Қобулов (57), Авазбек Улмасалиев (72), Раҳмонберди Маматкаримов  - Шоҳмалик Комилов (84).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 21:16, 28.02.2018.
Ўқилди: 2890 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2766]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2465]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2436]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2351]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2328]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2224]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1887]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1751]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1749]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик