«Лацио» менежери Анджело Перуцци Италия кубоги ярим финали доирасидаги «Милан»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Кураш олиб бораётган ҳар бир фронтимизда максимал натижалар қайд этишни истаймиз. Кўрамиз, қаергача етиб борар эканмиз. Тахмин қилишни ёқтирмайман.
«Милан»га қарши жуда қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозирда улар ажойиб формага кириб олишди. Қолаверса, таркибига кучли футболчиларни йиғиб олишган. «Милан»га қандайдир кичикина жамоа эмас. Бизнинг мақсадимиз эса финалга йўл олиш».