"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатида "Лас-Пальмас" билан кечган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз дурангни хоҳламаган эдик. Биринчи бўлимдаги устунликни ҳисобга олганда яна голлар уришимиз мумкин эди, аммо рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштирди ва охирида жуда яхши ҳимояланди. Биз хотиржамликни сақлай олмадик. Охирги пас узатишда хато қилдик.
Ҳакам нима учун бизнинг дарвозамизга пенальти берганини тушун олмаяпмиз. Ҳеч ким тушунмаяпти. Пенальти белгиланган вазиятда бу биз учун тушунарсиз ҳолат бўлди. Умид қиламанки, видеотакрор бунга аниқлик киритади.
Биз ҳамон пешқадаммиз ва чўққида қолишни истаймиз", - дейди Вальверде.