Бразилия терма жамоасининг жисмоний таёргарлик бўйича мураббийи Фабио Махсережян "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг ЖЧ-2018 мусобақасининг биринчи учрашувига тайёр бўлишини айтди
"Неймарнинг ЖЧ-2018 мусобақаси биринчи ўйинига тайёр бўлишига ишонаман. Биринчидан, у ўзи ҳақида қайғурадиган атлет. Бунинг устига ҳар куни физиотерапевт ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий унинг атрофида парвона. Иккинчидан, Неймар ортиқча вазн тўпламайди, унда бундай муаммо йўқ. Учинчидан, у ёш ва футбол ўйнашга чанқоқ. Буларнинг ҳаммаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини осонлаштиради. Бунинг учун унда етарли вақт бор", - дейди Махсережян.
Неймар Франция чемпионатининг 27-турида "Марсель"га қарши ўйинда жароҳат олиб уч ойга сафдан чиққан эди.
ЖЧ-2018 да Бразилия термаси биринчи ўйинни 17 июнь куни Ростов-Дон шаҳрида Швейцарияга қарши ўтказади.