“Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли 28-тур доирасида бўлиб ўтган “Лилль”га қарши ўйинда гол урди. (2:1).
Гап шундаки, 27 ёшли форвард “Ницца”нинг Франция чемпионати тарихидаги юбилей – 3000 голига муаллифлик қилган.
“Ницца”дан аввалроқ ушбу кўрсаткични “Марсель”, “Сент-Этьен”, “Бордо”, “Сошо”, “Монако” ва “Лион” жамоалари кўрсатиб бўлишганди.
Балотеллинниг ўзи учун ушбу гол мавсумдаги 19-ўйинда 14-гол ҳисобланади.