«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионатининг 27-турида бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олди. Футболчи баҳснинг 22-дақиқасида оёғида оғриқ ҳис қилганига қарамай ўйинни давом эттиришга қарор қилди, аммо орадан 13 дақиқа ўтиб ўз ўрнини Андре Гомешга бўшатиб берди.
«Барселона» футболчи оёғининг сон қисмидан жароҳат олганини тасдиқлади. Қўшимча тиббий текширувлардан кейин унинг тикланиши учун қанча вақт кетиши аниқ бўлади.
Каталонияликлар 10 кундан кейин «Челси»га қарши Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг жавоб баҳсини ўтказишади. Иньеста бу учрашувда "кўк-анорранглилар"га ёрдам бера олмаслиги мумкин.