Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОЧЛ. «Локомотив» Қатарда мағлубиятдан қутулиб қола олмади

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган Қатарнинг "Ад-Дуҳайл" ва Тошкентнинг "Локомотив" жамоалари ўртасидаги 3-тур баҳси якунига етди. Мухлислар бу ўйинда икки хил бўлимга гувоҳ бўлишди.

Қатарликлар биринчи бўлимда кучли ўйин намойиш қилиб, 25-дақиқага қадар нақ 3 марта "темирйўлчилар" дарвозасини ишғол қилишди. Юсуф ал-Арабий дублга эришган бўлса, Юсуф Мсакни ўз ҳисобига битта гол ёзди.

Танаффусдан кейин Еличич янги футболчиларни майдонга тушириш орқали ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Бу эса ўз самарасини берди. Учрашувнинг 57-дақиқасида Алибоев аниқ пас билан Нивалдони яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик футболчи тўпга илк тегинишдаёқ дарвозани ишғол қилди.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас яна Икромнинг узатмасидан кейин Бикмаев қулай вазиятга чиқди ва тўпни "Дуҳайл" дарвозабони устидан ошириб қўйди. Шу тариқа, "Локо" қисқа вақт ичида ўйинга интригани қайтаришга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда "Локомотив" ҳужумлар ташкил қилиш борасида устунликка эришди, аммо сўнгги узатмани аниқ берадиган футболчи топилмади. 83-дақиқада ўзбекистонликлар чиройли ҳужум ташкил қилишди. Бикмаев чап томондан ташлаб берган тўпни Шоаҳмедов яқин масофадан рақиб дарвозасига жойлай олмади.

Шу тариқа, "Локомотив" биринчи бўлимда ўтказиб юборилган 3та гол эвазига мағлубиятга учради. "Ад-Дуҳайл" эса 9 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Жамоалар бир ҳафтадан кейин Тошкентда тўқнаш келишади.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 3-тур. соат 20:00
"АД-ДУҲАЙЛ" - "ЛОКОМОТИВ" 3:2 (3:0)
Голлар: Юсуф ал-Арабий (9, 19), Юсуф Мсакни (25) — Нивалдо (57), Марат Бикмаев (59)
Огоҳлантиришлар: Султон ал-Браке (12) — Марат Бикмаев (41), Диёр Туропов (90)
"Ад-Дуҳайл": 40.Амин Лакомте, 2.Муҳаммад Муса, 4.Лукас Мендес, 8.Луис Жуниор, 9.Юсуф ал-Арабий, 10.Нам Тэ Хи, 12.Карим Будиаф (Бассам Ҳушам 72), 18.Султон ал-Браке, 19.Алмоез Али (Исмоил Муҳаммад 69), 22.Мурод Нажий, 28.Юсуф Мсакни
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (Диёр Туропов 57), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (Нивалдо 56), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров 81), 28.Шурат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:51, 06.03.2018.
Ўқилди: 10423 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.