"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/8 финалида "Тоттенҳэм"га қарши жавоб учрашуви олдидан биклари билан ўртоқлашди (биринчи ўйин - 2:2).
"Иугаин ва Дибалага ўйнаш учун ҳалақит берадиган сабабларни кўрмаяпман. Игуаин бир неча кундан буён жамоа билан шуғулланаяпти. Дибала "Лацио" билан ўйиндан сўнг тикланмоқда, у ёш, у 24 ёшда.
Чоршанба куни бизни катта ўйин кутиб турибди. Жамоанг ҳолати идеал бўлмасада, бундай ўйинларни сабрсизлик билан кутасан.
Ўйинни қўшимча вақтларгача олиб бормасликка ҳаракат қиламиз, чунки бизнинг захира ўриндиғимизда ўйинчи кам ва даволанаётганлар кўп. Биз техник жиҳатдан бенуқсон ўйин кўрсатишимиз керак, хотирамликни сақлаб, яхши ҳимояланишимиз керак. Дуглас Коста яхши ўйинайди деб умид қиламан.
Биз керакли натиани қўлга киритишимиз керак акс ҳолда чемпионлар лигасидан чиқиб кетамиз. Кайфиятимиз кўтаринки бўлиши керак. Рақибимиз тўпни ўзида сақлашни яхши кўради, биз бунга ҳалақит беришимиз керак.
"Шпорлар" чоршанба куни қандай ўйнайдилар, билмайман. Биз аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ техникага таянишимиз керак. Бу биз учун финал демакдир", - дейди Аллегри.