ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида “ПСЖ” мухлислари “Реал” аъзоси Роналдуни жароҳатлашларига бир баҳя қолган экан.
“ПСЖ” мухлислари Роналдуга гол урганида унга сув тўла баклашга улоқтиришган экан. Баклашга Роналдунинг бошидан ярим метр узоқликдан учиб ўтган.
Роналдунинг голи “Реал”ни олдинга олиб чиққанди. Якунда “қироллик клуби” “ПСЖ”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.