"ПСЖ" яримҳимоячиси Марко Верраттининг агенти Мино Райола ЕЧЛ нимчорак финалида "Реал" билан учрашувда ўзининг мижозини четлатган ҳакамга норозилигини билдирди.
"Менимча, Марконинг реакциясига ҳакам ошиқча баҳо бериб юборди. Бу футболчининг шунчаки аччиғи эди, холос. Роналду эса ундан кўра, қаттиқроқ ва кескинроқ норозилик билдирган эди, аммо ҳакам уни кечирди. Четлатишгача Верратти майдонда энг яхшиларнинг бири бўлиб турган эди", - дейди Райола.