“ПСЖ” ЕЧЛда “Реал”га мағлуб бўлганидан кейин клуб раҳбарияти Унаи Эмерини истеъфога чиқаришга қарор қилганди.
Маълумотларга кўра, Носир Аль-Хелаифи мавсум якунланишини кутиб ўтирмоқчи эмас. У яқин кунларда Эмери билан хайрлашмоқчи. Эмери кетганидан кейин вақтинчалик мураббийлик вазифасини “ПСЖ”нинг собиқ футболчиси Максвелл бажаради.