Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ҳусниддин Ғофуров: «Жиззахда ўз имкониятларимизни тўлиқ намойиш эта олмадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 2-турида “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари нурсиз дуранг ўйнашди. Учрашувдан сўнг баҳсни асосий таркибда бошлаган фарғоналикларнинг моҳир ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи” расмий сайтига интервью берди. Ғофуров жиззахликларга қарши беллашув борасида муносабат билдирар экан, мана шундай инжиқ об-ҳаво шароитида ҳам жамоаларни қўллаб-қувватлаб борган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

– Фикрим аввалида барча мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Айтиш керакки, ўйин вақтида бўлган қаттиқ шамол туфайли нафақат тўп суриш, балки трибунада туриб ўйинни томоша қилиш ҳам мушкул саналади. Шунга қарамай, ишқибозлар учрашув якунига қадар футболчиларни қўллаб-қувватлаб боришди. Фарғона ва Жиззах орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай, Водийдан ҳам кўплаб “Нефтчи” мухлислари 2-тур ўйинига етиб келишди. Мухлисларнинг далдаси футболда жуда муҳим деб ўйлайман.

– Ҳусниддин, бу йил Суперлига баҳслари анча қизғин ва муросасиз руҳда кечмоқда. Шу қатори “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам юқори суратда кечди. Учрашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
– Жорий мавсумда хар бир ўйиндаги очколар жуда қимматли саналади. Аслида жамоа олдига “Сўғдиёна”ни мағлуб этиш вазифаси қўйилганди. Лекин, афсуски, баҳсда гол кирита олмадик. Шу қатори бу вазифани рақиб жамоа ҳам уддасидан чиқмади. Лекин оз бўлсада, бир очкога эга чиқдик.

– Об ҳавонинг инжиқликлари ҳам натижага таъсир қилди.
– Шубҳасиз! Кучли шамол туфайли нафақат биз балки “Сўғдиёна” ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмади. Биринчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилган бўлса, навбатдаги таймда бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Очиғи, менда тўп дарвозага киришни истамагандек тасаввур уйғонди.

– Кейинги тур Фарғонада бўлади. Мазкур беллашувда фарғоналик мухлислар “Нефтчи”дан илк ғалабани кутишлари аниқ. Тўғрими?
– Ҳа тўғри айтдингиз. Диққат эътиборимиз “Бунёдкор” билан бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилган. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб қилса, учинчи турда Фарғона аҳлини хурсанд қиламиз.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:00, 11.03.2018.
Ўқилди: 1967 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.