Жамоа кеча кечки пайт ўйин бўладиган – “Жассим Бин Ҳамад” стадионида машғулот ўтказди.
Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Жумладан Доҳада сафга қўшилган Драган Черан ҳам, машғулотда тўлиқ қатнашди.
Машғулот кўтаринки кайфиятда ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 4-тур доирасидаги “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви 13 март сешанба куни Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.