Кириш Регистрация

«Локомотив» мураббийи қандай тактика танламасин, футболчилар вазифани бажара олмаса фойдаси йўқ»

Баҳо:
+ | -1

Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Ад-Дуҳаил» жамоалари учрашувидан (1:2) сўнг меҳмонлар устози Жамол Белмадий ва ўйин қаҳрамони Юсуф ал-Арабий ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамол Белмадий: — Бугунги учрашув мураккаб бўлишини билардик, лекин ғалабага ишончимиз бор эди. Тўғри биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамаган бўлиши мумкин. Лекин иккинчи бўлимда қилган ўзгаришларимиз самарасини берди. Танаффусдан сўнг бутунлай ўйинни ўз қўлимизга олдик. Ғалабага ҳақли эдик ва бу ишни уддалай олганимиздан хурсандман.

Ал-Арабий: — Бугунги учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Тўртинчи учрашувда ҳам ғалабани қўлга киритдик. Осиё чемпионлар лигасини муваффақиятли ўтказмоқдамиз. Бу харсанд қилмасдан қолмайди. Биринчи бўлимда кўзлаган ўйинимизни кўрсата олмадик. Аммо иккинчи бўлимда мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажариб ғалабани қўлга киритдик. Ўйин сўнгида иккита гол киритганимдан хурсандман. Лекин энг кўп хурсанд қилгани бу жамоамнинг ғалаба қозонгани бўлди.

— «Ад-Дуҳаил» бу учрашувда ғалаба эвазига кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Энди жамоа бу мусобақада кўзлаган мақсади ҳақида очиқ айта оласизми?

— Биринчи навбатда мақсадимиз гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Кейин эса қолган мақсадлар сари ҳаракат қиламиз. Имкон қадар мусобақада муваффақиятлироқ қатнашиб, узоқроққа боришни кўзлаганмиз.

— Кейинги босқич йўлланмаси қўлга киритилгандан сўнг сўнгги икки турда етакчи футболчиларга дам бериладими?

— Буни ўйин арафасида ўйлаб кўрамиз. Балки баъзи ўйинчиларга дам бериш ҳам тўғри бўлар. Аммо жамоа концентрацияни йўқотиб, бутунлай ўйинни ташаб қўйишига йўл қўймаймиз. Ўзгаришлар бўлиши табиий, аммо бу катта бўлмайди.

— Қатар юлдузлар лигасида тўпурар бўлишдан ташқари ОЧЛда ҳам бу имкониятга эга бўлиб турибсиз. Бу имкониятдан фойдаланасизми?

Юсуф ал-Арабий: — Албатта тўпурар бўлиш яхши. Лекин биринчи навбатда жамоанинг муваффақияти туради. Шу пайтгача эришган натижаларимда биринчи навбатда уларнинг ҳиссаси катта. Али Муаз ҳам бошқа футболчилар ҳам бунда катта ҳисса қўшишди.

— «Локомотив» мураббийи ўрнида бўлганингизда бугун 60-дақиқадан кейин қандай тактика қўллаган бўлардингиз?

Жамол Белмадий: — Умуман «Локо» мураббийи ўрнида гапиришим тўғри бўлмайди. Унинг яхши мураббий экани кўриниб турибди. Аммо мураббий майдонда қандай тактика танламасин, футболчилар бу ишни бажара олмаса, бунинг фойдаси йўқ.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 19:40, 12.03.2018.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик