Кириш Регистрация

ОЧЛ. «Локомотив»да плей-оффга чиқиш имконияти сақланиб қолди

Баҳо:
+2 | -1

Осиё чемпионлар лигасининг "В" гуруҳида 4-турнинг яна бир баҳси бўлиб ўтди. БААнинг "Ал-Ваҳда" клуби ўз майдонида Эроннинг "Зоб Оҳан" жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Натижанинг кутилмаганлиги шундаки, Амирлик жамоаси дастлабки 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган бўлса, эронликлар 2та ғалабани расмийлаштиришганди.

Биринчи бўлим тугаши арафасида "Ал-Ваҳда" ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, иккинчи бўлимда мезбонлар яна 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, "Ал-Ваҳда" мусобақадаги дастлабки 3 очкосини қўлга киритди. Натижада "Локомотив"да плей-офф чиқиш имконияти сақланиб қолди ва барчаси "темирйўлчилар"нинг ўзига боғлиқ.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 4-тур
"АЛ-ВАҲДА" (БАА) - "ЗОБ ОҲАН" (ЭРОН) - 3:0
Голлар: Себастьян Таглиабуе (45), Мурод Батна (57), Муҳаммад ал-Акбарий (65)

№ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Дуҳайл 4 4 0 0 11-6 12
2 Зоб Оҳан 4 2 0 2 5-6 6
3 Локомотив 4 1 0 3 8-7 3
4 Ал-Ваҳда 4 1 0 3 5-10 3

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:27, 12.03.2018.
Ўқилди: 7690 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик