"Саутгемптон" бош мураббийи Маурисио Пеллегрино ўз вазифасини тарк этяпти.
Англия клуби аргентиналик 46 ёшли мутахассисни қониқарсиз натижалари учун бўшатди.
Пеллегрино 2017 йилнинг ёзида клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди. "Саутгемптон" 30 турдан сўнг АПЛ жадвалининг 17-поғонасидан ой олган. Лигани тарк этиш зонасидаги "Кристал Пелас"дан бир очко кўп жамғарган.