Кириш Регистрация

Апрель ойида Андижон, Қўқон ва Хоразмда мини-футбол майдончалари қурилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон МОҚ Президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказганди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Андижон, Қўқон ва Хоразмда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилиши бўйича келишувга эришилганди.


Ана ўша келишувга асосан ОФКнинг футбол майдонлари қурилиши бўйича мутахассиси Мендуҳ Акюрекли юртимизга ташриф буюриб, Андижон, Қўқон ва Хоразм шаҳарларида мини-футбол майдончаси қурилиши учун ажратилган ҳудуд билан танишди.Майдончаларнинг қурилиши бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди.

Келишувга кўра шу йилнинг апрель ойи бошларида Италиянинг қурилиш бўйича машҳур бўлган "Limonta" компанияси вакиллари юртимизга ташриф буюриб, сунъий қопламали майдон қурилиш ишларини бошлашади. Ҳар уччала стадион юқори сифатли технологиялар ёрдамида барпо этилади ва бу майдончаларда йилнинг барча фаслида футбол учрашувлари ва машғулотлар ўтказиш мумкин бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:25, 14.03.2018.
Ўқилди: 3581 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик