“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Челси”га қарши ўйинда дубль муаллифига айланиб, жамоасини чорак финалда иштирок этишига катта ҳиссасини қўшди.
Аргентиналик футболчининг бугунги голлари ЕЧЛдаги 99-ва 100-голлари сифатида қайд этилди. Месси мусобақада ушбу натижани кўрсатган Криштиану Роналдудан кейин иккинчи футболчига айланди.
Мессининг натижасини Роналду билан солиштирганда, унинг яхшироқ кўрсаткичга эга эканлигига гувоҳ бўламиз. Чунки Мессига ЕЧЛда 100 та гол уриши учун Роналдудан кўра 14 та ўйин кам ўтказди ва 1758 дақиқа ҳамда 266 та зарба камроқ йўллаши кифоя бўлди.