Sky Sports эксперти Жейми Каррагер ўзининг ишидан вақтинчалик четлатилишига сабаб бўлган "МЮ" мухлисининг оиласини тинч қўйишларини сўради.
"Мен катта хатога йўл қўйдим бунинг учун жавобгарликни бўйнимга оламан. Бу воқеада айбдор бўлган ягона одам - менман. Шунинг учун унинг оиласини тинч қўйинглар", - деб ёзади Каррагер.
Машинасига Каррагер тупурган оиланинг отаси унга ўлим билан таҳдид қилганларини айтган эди.