Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Моуриньо нега ютқазди?

Баҳо:
+ | -
Моуриньо жамоаларида ҳеч қачон етакчи бўлмаган. Агар бўлса, у Жозенинг ўзи бўлган эди. “Порту”, “Челси”, “Интер”ва “Реал” жамоаларини бошқарган пайтларда клуб етакчилари билан бир неча бор низолар келиб чиққанидан хабарингиз бор. Ҳеч бирида жамоага рух берувчи етакчи бўлмаган. Аниқроғи, бўлишига йўл қўймаган. Жамоага руҳни фақат ва фақат Моурнинг ўзи берган. Истаймизми, йўқми ҳар бир жамоа битта етакчига боғланади. Узоққа бормаймиз: 2014 — 2015 йилги мавсумда “Челси”га қайтган кезлари клубда Эден Азар етакчи саналарди. Эденни “синдирди”, натижада жамоа 16-турга келиб 16-ўринда бораётганда Моур истефога чиқарилди. Кейинги мавсумда Конте деярли ҳудди шу таркибни чемпион қилди, Азар етакчилигида...   “МЮ”да ким етакчи ҳозир? Фақат ўз қанотига жавоб берувчи, Жозе мақташдан чарчамайдиган Валенсиами ё ҳамиша аутсайдер клубларга гол киритувчи Лукакуми? Ёки ҳар турда гўзал “сейв”лари билан қаҳрамон бўлувчи Де Ҳеами ёхуд яқинда “Арсенал”дан ташриф буюрган Санчесдир. Ким?..   Ўйлаб кўринг ким бўлиши мумкин? Биргалашиб жавоб берамиз: Погба!   1.jpg   Шундай. Франциялик футболчининг ўйинларини ўзбекистонлик футбол мухлислари “Туркия – 2013”даги иштироки билан яхши танишади. Франция ва Ўзбекистон ёшлар термалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин 4-0 ҳисоби қайд этилганида бизнинг “кушанда”миз Погба еди. Эсингизда бўлса, ўшанда жамоамиз майдон марказида ҳеч нарса қила олмаганди. Эътибор беринг айнан майдон марказида(!)   Францияга қарши ўйнаган барча жамоалар Погбадан азият чекканди.   2.jpg   У ҳар бир ёш термасида етакчи бўлишга интилиб келган ва бу ишни аъло даражада уддалай олган. Замонавий француз футболининг асоси ҳам шу йигит атрофида қурилган десак, муболаға бўлмаса керак.   3.jpg    Аммо Моуриньо бундай қилишни хоҳламайди. Бутун бошли бир мамлакат таянч ярим ҳимоясида асосий ўйинчини хоҳласа, заҳирада қолдиради, хоҳламаса қайдномага ҳам киритмайди. Хоҳласа, у билан урушиб кетишинг мумкин деб қўяверади, Европа лигасини ютиб берган футболчига.   Ҳа, шунинг учун ҳам у “Special one”да, лекин кеча... Винченсо Монтелла Моуриньо механизмининг айнан шу жойидан урди. Яъни рақиб жамоасидаги носоғлом муҳит туфайли ғалабани илиб кетди.   Биласизми, Севильядаги ўйинда нима сабабдан Бен Еддер майдонга туширилмади? Борди-ю, майдонга тушиб гол уриб қўйганида нима бўларди? Моуриньо жамоаси катта эҳтимол билан жавоб қайтарар ёки ўз майдонида тезкор гол киритишга интиларди, назаримда. Италиялик мутахассис Венсанни иккинчи баҳсга асради. Ўйин айнан Монтелло режаси бўйича давом этди. “Олд-Траффорд”да биринчи бўлимда дуранг ўйнаб, иккинчи бўлимда гол уриб, “МЮ” ҳимояни унутганда яна битта тўп киритиш қабилида иш тутди. Бўлди. Ортиқча мукаммалликсиз, содда, режалаштирилган тактика. Дарвоқе, унинг “Ливерпул” дарвозасига киритган “hattrick”и ёдингиздан чиқмагандир!   Моуриньо айёр. Биласизми, нега? Ҳар бир мураббийнинг “Б” режаси бўлгани каби Жозеда “Б” режа йўқ. “Б”, “С”, “Д” ва ҳоказо... Бошқалари фақат “А”си учун ишлайди. Футбол мухлисларидан тортиб мутахассисларигача “Ливерпул”нинг “Олд-Траффорд”дан ғалаба билан қайтишига ишониб турган бир пайтда у нима қилди? Сер Алекс Фергюссондан футболчиларга руҳий далда ва кўрсатма беришини сўради.    4.jpg   Ва футболчиларга психологик таъсир ўтказишни яхши уддалайдиган собиқ “қирол”нинг маслаҳати ила ғалаба қозонди. Унда бошқа йўл йўқ эди.   Мавсум бошидаги дуррангга қаноат қилмаган Клопп бу сафар мағлубиятга рози бўладиган бўлди. Моуриньога эмас Фергюссонга! Айнан ўша бахсдаги чарчоқ футболчиларга кечаги ўйинда ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.    “Сити”нинг “Олд-Траффорд”даги ғалабаси эсингиздадир-а?! Гвардиола Моуриньога бемалол ҳужум қилиш имконини берганди. Одатда у ҳеч бир жамоага бундай эркинликни тақдим этмаган. Бу эса назорат Моуриньо қўл остида бўляпти деган тушунчани шакллантирарди кишида.    5.jpg   Бироқ 2-голдан кейин ҳаммаси Пепнинг назоратида эканлиги кўзга ташланиб қолса, ўзингиздан аччиқланиб юраверасиз. Монтелла ҳудди шу режа асосида ўйнади кеча. Айнан шундай!   Эътибор берган бўлсангиз ўйин давомида мураббийлар бир кулишиб олишди. Аниқроғи, Моуриньо италиялик ҳамкасби устидан кулгандек эди, гўё.   6.jpg   Демак, унинг режалари иш беряпти.. лекин Винченсо “Рамон Санчес”да қилмаган ишини қилди. Бу Бен Еддерни майдонга туширилиши эди. 28 ёшли ҳужумчи жамоасини ҳақли равишда кейинги босқичга олиб чиқди.   8.jpg   Биринчи голдан кейин ҳужумга ташланган “МЮ” учун 2-гол ортиқчалик қилиши табиий эди. Де Ҳеа ўз дарвозасидан иккинчи тўпни ҳам олиб чиқди. Яна “Севилья”нинг голига заҳирадан қўшилган 9-рақамдаги ҳужумчи Венсан Бен Еддер муаллифлик қилди. Лукаку ҳам битта тўп киритди. аммо Европа Чемпионлар лигасида бир гол билан чорак финалга чиқиб бўлмаслигини сизу биз жуда яхши биламиз!   Шу тариқа испанлар Англиядан чорак финал чиптасини олиб кетди.   Энди, Жозе Моуриньо бор эътиборни АПЛ да 2-ўринни мустаҳкамлашга қаратса не ажаб?! 
Манба: www.uza.uz
Киритилди: 23:40, 15.03.2018.
Ўқилди: 4758 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.