"Атлетико" Европа лигасининг нимчорак финали жавоб учрашувида "Локомотив"ни тор-мор қилди (5:1 биринчи ўйин - 3:0).
Мадридликлар ўз тарихида еврокубокларнинг сафар ўйинларида тўртинчи марта 5 та гол урдилар ва буни 11 йил деганда биринчи марта амалладилар.
"Матрасчилар" 2007 сафарда туркиянинг "Эржиесспор" клубини ва 1959 йилда ирландиянинг "Друмкондре" клубини 5:0 ҳисобида тор-мор қилган бўлсалар, 1967 йилда австриянинг "Винер"ини 5:2 ҳисоби билан мағлуб этганлар.