Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Пахтакор» футбол клубининг Tribuna.uz сайтига жавоби

Баҳо:
+ | -

Куни кеча "tribuna.uz" сайтида "Пахтакор" стадионига талабалар мажбуран жалб этилаётгани ҳақида мақола эълон қилинди.

Унда АГМКга қарши 18 март куни ўтиши кутилаётган учрашувга олий ўқув юрти талабалари мажбуран жалб этилаётгани хусусида ёзилган. Аввало, клубимиз ҳаётига оид ҳар бир янгилик ва жараённи кузатиб бораётгани учун "tribuna.uz" сайтига миннатдорчилик билдирамиз. Лекин, “Пахтакор” футбол клуби томонидан ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар мақолада очиқдан-очиқ нотўғри талқин қилинганлиги клуб маъмуриятини ҳайрон қолдирди.

Мақолада қайд этилганидек, "Пахтакор" футбол клуби беллашувга кўпроқ мухлисларни жалб этиш ва шу орқали футболнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳақиқатдан ҳам Олий ўқув юртларига мурожаат қилиб, талабаларни футбол ўйинини томоша қилиш учун стадионга келишлари таклиф қилинган. Ҳа-ҳа, айнан ТАКЛИФ ҚИЛИНГАН. Шу мақсадда, уларни қизиқтириш учун чипталарнинг бепул тарқатилиши, бўлимлар орасида ютуқли лотереялар ўйналиши ташкил қилинган. Бу ҳақда Олий ўқув юртларига юборилган хатларда аниқ ёритилган бўлиб, мақолада ҳам ушбу хатлар мазмуни эътироф этилган. Талабаларнинг футбол ўйинини томоша қилиш учун стадионга келиш ихтиёрлари ўзларида бўлиб, уларни мажбуран стадионга олиб келиш ҳақида на ёзма, на оғзаки ҳеч қандай мурожаат ёки бирон-бир кўрсатма берилмаган.

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, ўзбек футболининг оммавийлигини ошириш мақсадида ушбу тажриба клубимиз томонидан аввалдан қўлланиб келинмоқда. Клуб учун бу аслида иқтисодий жиҳатдан қўшимча харажат бўлсада, лекин ишқибозларга қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиш, пировардида ўзбек футболининг жозибадорлигини ошириш учун бундай саъй-ҳаракатлар доимий тарзда амалга оширилмоқда. Қолаверса, муҳтарам Юртбошимиз ўзбек футболини ривожлантириш масаласига шахсан катта эътибор бераётган, ўз навбатида, ЎФА ва ПФЛ Суперлигани кучайтириш устида фойдали ислоҳотларни амалга ошираётган бир пайтда, мухлисларни учрашувларга ихтиёрий жалб этиш орқали ўз чемпионатимизга қизиқишни ошириш айни муддао бўлиб, бунда бирон-бир салбий ҳодиса кўзга ташланмайди. Шундай ҳолатда, бирон-бир асосга эга бўлмасдан туриб, ҳақиқий фактларни нотўғри талқин қилишга уриниш ҳолатлари ажабланарли.

"Tribuna.uz" сайтининг мутасаддилари ҳар қандай маълумотни ўқувчилар ихтиёрига етказиш жараёнида бу маълумотларнинг холис ва ҳаққонийлиги учун масъул эканликларини унутмасалар, айни муддао бўлар эди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 10:52, 16.03.2018.
Ўқилди: 7081 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.