Бугун миллий чемпионатимиз суперлигасининг 3-тур ўйинлари бошланади. Мухлисларга қулай вазият яратишни мақсад қилган ЎФА ва ЎзПФЛ барча учрашувларни кечки пайт, ишдан кейинги соатларга белгилаганлигидан хабарингиз бор.
Шундан келиб чиқиб, 3-тур ўйинлари ҳам 18.00 ҳамда 20.00да бошланиши режалаштирилган.
Бугун мазкур турдан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтади.
Иккита ўйиндан бери дуранг қайд этиб келаётган "Металлург" клуби бугун Фарғона вилоятининг "Қўқон-1912" клубини меҳмон қилади.
Турнир жадвалида 7-ўринда бораётган "Бухоро" эса бу турда сўнги поғоналарда бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини меҳмон қилади.
3-тур
16 март (жума)
“Металлург” – “Қўқон-1912” Соат 18.00
“Бухоро” – “Сўғдиёна” Соат 20.00