Бугун, 17 март куни Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди ва
Дастлаб, бурчакдан кўтариб берилган тўпни меҳмонларнинг тушунарсиз ҳаракатлари эвазига Ненад Иньяц бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Кейинчалик ҳам мухлислар билан тўлган стадионда бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Аммо биринчи бўлимда ҳисоб бошқа очилмади. Очиғини айтганда, бугун Наманган стадиони ўз бағриға 20 мингдан зиёдроқ мухлисни сиғдира олди. Бир қанча мухлислар янги ўрнатилган турникетлардан ўта олишмай, футболни кўчада томоша қилишга мажбур бўлишди.
Иккинчи бўлим ҳам мухлислари тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор”нинг ҳужуми билан бошланди. Натижада 48-дақиқага келиб, Аюбхон Нўмонов “Локомотив” жарима майдончасида чалиб йиқитилди. Ҳакам эса бу вазиятда меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва ҳисоб 2:0 кўринишига етди. Гол муаллифи —Азизбек Турғунбоев.
Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Навбаҳор” “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Суперлига. 3-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Голлар: Ненад Иньяц (21), Азиз Турғунбоев (48, пенальти).
“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов (15.Азамат Алланиёзов, 78), 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (9.Дилшод Жабборов, 65), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 69), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 54), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 13, Даврон Ҳошимов 61, Ислом Тўхтахўжаев 82.