Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Баҳром Ҳайдаров: «Афсуски, мухлисларнинг ишончини оқлай оламадик»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Бунёдкор” (0:1) баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва ҳужумчи Абдул Азиз Юсуповлар иштирок этишди.

-  Биринчи ўринда стадионга бизни қўллаш мақсадида келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Афсуски, уларнинг ишончини оқлай оламадик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ҳамма ишлар ғалаба йўлида амалга оширилди.

Учинчи ўйиндирки, гол ура олмаётганимиз бизга панд бермоқда. Омад ҳам етишмаяпти деб ўйлайман. Йигитлар ортда қолган барча беллашувларда бор кучи билан тўп суришяпти. ”Бунёдкор”га қарши рақобат кескин кечди.

Икки жамоа ҳам ғалаба илинжида курашди. Тошкент клуби айрим вазиятларда бизга нисбатан чаққонроқ бўлгани  рақибга қўл келди. Улар имкониятлардан бирини голга айлантирди. Мавсум энди бошланди. Эътиборимизни навбатдаги баҳсга қаратамиз.

“Бунёдкорга”га қарши тайёргарликдан ҳам кучлироқ ҳозирлик кўрамиз. Айни пайтда осон ўйин қолмади. Ҳужумчилар борасида оқсаяпмиз.

Асосий ҳужумчиларимиздан бири Мурод Бобожоновнинг жароҳати бор. Шу сабаб ярим ҳимоячилардан ҳужумчи сифатида фойдаланяпмиз, - деди Ҳайдаров.

"Нефтчи" клуби матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:11, 18.03.2018.
Ўқилди: 3807 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик